Ижтимоий тармоқларнинг бирида “БИТКИ ИНСТИТУТИ БИТИРУВЧИЛАРИ ДИПЛОМ МАСАЛАСИДАН НОРОЗИ”
мавзусидаги аноним йўлланган мақола юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
2024–2025 ўқув йили якуни бўйича Беларусь Республикасига бориб
ўқишни давом эттирган талабаларга БМТУ дипломи, таълимни институтда якунлаган
битирувчиларга эса Ўзбекистон Республикаси давлат намунасидаги бакалавр дипломлари берилган.
Институтда таълим таъсисчи ТДТУ ва иштирокчи БМТУ томонидан тасдиқланган ўқув режалари асосида ташкил этиб келинмоқда.
Институтда белгиланган тўлов-шартнома миқдорлари Республикадаги олий таълим муассасаларида амал қилаётган тўлов-шартнома миқдорларига мутаносиб белгиланган.
Тошкент шаҳридаги Беларус–Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисидаги ПҚ-4524-сонли қарор ижросини таъминлаш юзасидан институтда тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Аноним мақолада баён этилган маълумотлар асоссиз ҳисобланиб, талабалар ва уларнинг ота-оналари томонидан институт раҳбариятига бу масалаларда бугунги кунга қадар ҳеч қандай эътирозлар келиб тушмаган.